ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

63 йилдан буён ухламаётган одам: «Бошқаларга ҳавасим келади»

0
Ветнамда 81 ёшли фермер Тхай Нгок яшайди, у сўнгги марта 17 ёшида ухлаган, 1962 йилда безгакка чалинганидан сўнг уйқусизликка мубтало бўлган, деб ёзди Lad Bible.

На дори-дармон, на шифокорларнинг кўрсатмалари фойда берди — Нгок ҳамма қатори мазза қилиб ухлолмайди.

«Бошқалар ухлаётганини кўриб, ҳавасим келади. Тўлин ой кечалари далага чиқиб кетаман, ҳеч нима қилмасдан ўтириш — турган-битгани азоб», — деди Тхай Нгок.

Умуман ухламаслиги ва кексалигига қарамасдан, фермер соғлом ва бақувват, 50 килоли қопларни тўрт километргача чарчамасдан элтади. Бироқ оиласи унинг доимий бедорлигидан ташвишда.

Айримларнинг тахминига кўра, Нгокнинг уйқусизлик касаллиги Ветнам уруши воқеалари оқибатидаги посттравматик зўриқиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ғайриоддий ҳодиса шифокорлар учун ҳануз жумбоқлигича қолмоқда.