ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Чет элга чиқиш учун 70 млн. сўм тўлашга тўғри келди

0
Ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг ижро варақасига асосан қарздор Ф.Х. дан ундирувчи М.Х. фойдасига вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Қарздор келгусида Чет элга чиқиш истаги борлигини, бироқ бунга тақиқ қўйилганлиги юзасидан давлат ижрочисига мурожаат қилган.

Бюро ходимларининг олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида ота ўз фарзанди учун олдиндан 70 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Ўз навбатида ундирувчи ушбу пулларга фарзанди келажаги учун кичикроқ уй харид қилиш истаги борлигини айтган.