ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Канада АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилади

0
Фото: Getty Images
Канада АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан унинг товарларига жорий этилган 25 фоизлик божга жавобан худди шундай чоралар кўради. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.

АҚШдан келтирилаётган 155 миллиард Канада доллари (106,5 миллиард АҚШ доллари) қийматидаги маҳсулотларга 25 фоизли бож солинади. 4 февралдан 30 миллиард Канада доллари миқдоридаги маҳсулотларга нисбатан, ундан уч ҳафта ўтгач эса қолган суммага нисбатан чоралар кучга киради. Америка божлари ҳам 4 февралдан амал қила бошлайди.

АҚШ энергия ресурсларидан ташқари барча Канада товарларига 25 фоизлик бож жорий қилди — уларга бож 10 фоизни ташкил қилади.

“Энергия манбаларига нисбатан пастроқ ставка бензин ёки коммунал хизматлар нархларининг сезиларли даражада ошишини олдини олиш мақсадини кўзлайди”, дейди АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли амалдори.

Трюдо қўшимча қилишича, Канада энергия ресурслари ва стратегик аҳамиятга эга материаллар билан боғлиқ нотариф чораларни ҳам қўллаши мумкин. Шунингдек, у канадаликларни маҳаллий маҳсулотларни харид қилишга ва АҚШга эмас, ўз мамлакатида дам олишга чақирди.

Трамп 3 та давлатга божлар жорий қилди

АҚШ Канада, Хитой ва Мексикадан келтирилаётган товарларга божхона тўловларини жорий этади. Президент Дональд Трамп тегишли фармонни 1 февраль куни имзолади. У мазкур қарорини ноқонуний мигрантлар ва гиёҳванд моддалар контрабандаси таҳдиди билан изоҳлади. Бунга жавобан Хитой АҚШни савдо уруши бошланишидан огоҳлантирди.

АҚШ Хитойдан импорт божларини яна бир бор оширгач, Пекин Вашингтонни савдо уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида “савдо ёки божхона урушида” ғолиблар бўлмаслиги таъкидланган.

“Қўшимча 10 фоиз миқдоридаги божлар мамлакатлар ўртасидаги наркотрафикка қарши курашда икки томонлама ҳамкорликка таъсир қилиши ва унга зарар етказиши муқаррар”, дейилади вазирлик хабарида.

Хитой “янги божларни қатъиян рад этиши” ва “ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши учун “тегишли жавоб чораларини кўриши”ни таъкидлади. Эндиликда Хитой Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) АҚШга қарши шикоят қилиш ниятида.