Нега “Манчестер Сити”да қозоғистонликлар эмас, ўзбекистонлик Ҳусанов ўйнаяпти?
Абдуқодир Ҳусановнинг Англия Премьер-лигаси гранди – “Манчестер Сити”га ўтиши халқаро миқёсда катта шов-шувга сабаб бўлди.
20 ёшли марказий ҳимоячининг жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири сафига қўшилгани ҳамон кенг муҳокама қилинмоқда. Айниқса, қўшни Қозоғистонда бу трансферга катта эътибор қаратилмоқда.
Қозоғистон футболидаги мутахассислар ва манбалар Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Sports.kz сайти Қозоғистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Евгений Аверченко билан суҳбатда унга қуйидаги саволни берди:
– Нега айнан ўзбекистонлик Ҳусанов “Манчестер Сити”да тўп тепмоқда, қозоғистонлик футболчилар эмас?
Евгений Аверченко бу саволга қуйидагича жавоб берди:
— Мен унинг фаолиятини чуқур ўрганмаганман, бироқ “Манчестер Сити” сафида “Челси”га қарши учрашувдаги дебютини кузатдим. Унда хатолар кузатилган бўлса-да, мослашиш учун вақт талаб этилади. Ҳусановнинг қозоғистонлик футболчилардан сезиларли устун жиҳатларини айтиш қийин, бироқ у “Манчестер Сити”да ўйнаяптими, демак, бизнинг футболчиларда мавжуд бўлмаган муҳим сифатларга эга, – деди у.
Шунингдек, sportarena.kz сайти “Қайрат Жастар” клуби бош мураббийи ёрдамчиси Тимур Касимовнинг фикрларини келтирди:
— Мен Ҳусановнинг ўйинларини кўп кузатганман. Хусусан, Олимпия ўйинларида Испания терма жамоасига қарши учрашувдаги иштироки жуда яхши таассурот қолдирган. Унда юқори савия кўзга ташланганди. Шунингдек, унинг Франциянинг “Ланс” клубидаги ўйинлари ҳам катта эътиборга лойиқ.
Хосеп Гвардиола каби тажрибали мутахассис шундай иқтидорли футболчиларни топа билишига шубҳа йўқ. Ҳусанов нафақат гавда тузилиши, балки маҳорат жиҳатидан ҳам юқори савиядаги ҳимоячи ҳисобланади. Агар иштиёқ ва кучини йўқотмаса, унинг келажаги порлоқ бўлади, – деди мутахассис.
Абдуқодир Ҳусанов ҳақида маълумот
Абдуқодир Ҳусанов футболчилик фаолиятини “Бунёдкор” клубида бошлаган. Кейинчалик Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва голли узатмалар муаллифига айланган.
2023 йил ёзида Франциянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс” клубига кўчиб ўтган ва 31 та учрашувда иштирок этган.
2024 йил 20 январь куни эса “Манчестер Сити” Ҳусанов билан 4,5 йиллик шартнома имзолади. “Шаҳарликлар” унинг трансфери учун “Ланс”га бонуслар қўшилган ҳолда 50 миллион евро тўлашга келишиб олди. Шу тариқа, Ҳусанов Ўзбекистон ва “Ланс” клуби тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер соҳиби бўлди.
Янги жамоасида у 45-рақам остида ҳаракат қилмоқда.