Неймар Саудия Арабистонидан кетишига сабаб бўлган ҳақиқатни айтди
0
“Ал-Ҳилол”да бир йиллик фаолиятини якунлаган Неймар саудияликлар билан шартномани бекор қилиб, ўзини тарбиялаган “Сантос”га кўчиб ўтди. 32 ёшли футболчи бу қарорга қандай келганини айтиб берди.
- Футбол мантиғига тўғри келмайдиган бир неча қарорларим борлигини тан оламан. Ана шулардан охиргиси “Сантос”га қайтиш бўлди. Бразилияга қайтишга қандай ва қачон қарор қилдим?
Эътироф этишим керакки, январнинг бошида ҳам “Сантос”га қайтиш хаёлимга ҳам келмаган, “Ал-Ҳилол”дан кетиш истаги ҳам йўқ эди. Оилам бахтиёр, мен ўйнаш истагига тўла эдим.
Кескин қарор қабул қиладиган вазият юзага келди. Мен машғулотларда, одатий турмуш тарзидан зерикиб қолдим ва бу менинг руҳиятимга салбий таъсир ўтказди. Юртимга қайтиш имкони туғилганида буни узоқ ўйлаб ўтирмадим.
Отамга “Сантос”га қайтмоқчи эканимни айтдим ва ҳаммаси осон битди. Бундан ҳамма хурсанд, мен, оилам ва дўстларим ҳам. Янги куч-қувватга тўлиб келганман, - деди Неймар.
Неймар “Сантос” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бу жамоа таркибида 2009-2013 йиллар давомида 225 та учрашувда 136 та гол ва 64 та ассист муаллифи бўлган.