ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Робин ван Перси жамоасига қарши бир вақтда 12 футболчи ўйнади

0
Нидерландия футболида ғалати воқеа содир бўлди. Чемпионатнинг 21-турида таниқли собиқ футболчи Робин ван Перси бош мураббийлик қилаётган “Херенвен” ўз майдонида “Фортуна” билан куч синашди.

Учрашувнинг 89-дақиқасида мезбонлар ҳисобда 2:1 ҳисобида олдинда бораётган вазиятда “Фортуна” таркибида бир дақиқа давомида 12 нафар футболчи ўйнаётгани маълум бўлди. 90-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Бу ҳолат футбол жамоатчилиги томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мусобақа жадвалида “Херенвен” 25 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда. “Фортуна” эса, бир очко кўп жамғарган ҳолда икки поғона юқоридан жой олди.