ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2025
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Саиджамшид Жафаров профрингдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

0
Москва шаҳрида бокс бўйича навбатдаги IBA Champions' Night турнири бўлиб ўтди. «Лужники» мажмуаси мезбонлик қилган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

У россиялик Дмитрий Захаровга қарши рингга кўтарилди. 71 кг вазн тоифасида ташкил этилган 6 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда Жафаров очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров "IBA Europen Champion" камарини қўлга киритди.

Саиджамшид бундан аввалги жангини ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси турнирида россиялик Гор Оганесянга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Бу ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори бўлган Саиджамшиднинг проф боксдаги дебют жанги бўлганди.