ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025

UFC январь ойининг энг яхши жангини эълон қилди

0
Дунёга машҳур промоушен - UFC январь ойидаги энг яхши жангни эълон қилди.

Унга кўра, 18 январь куни "UFC 311" турнирида бўлиб ўтган Мераб Двалишвили ва Умар Нурмагомедов тўқнашуви "ой жанги" дея эътироф этилди.

Маълумот учун, ушбу қарама-қаршиликда амалдаги UFC чемпиони Двалишвили очколар эвазига Умардан устун келди ва камарини ўзида сақлаб қолишга муваффақ бўлган эди.