Шахмат. Нуфузли турнирда Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз серия қайд этмоқда
0
Нидерландияда шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess 2025 мусобақаси давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистоннинг 2 шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Фото: Chess
Кеча, 29 январь куни ўтказилган 10-турда Masters гуруҳи пешқадамлари сафида бораётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўйнаб сербиялик Алексей Саранани мағлуб этди. Шахматчи ҳозиргача мусобақада мағлуб бўлмаганди. Ушбу ғалабадан сўнг Абдусатторов ўз ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Фото: Chess
Ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу турнир жадвалининг энг юқорисида жойлашган. Амалдаги жаҳон чемпиони қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, нидерландиялик Макс Вармердамдан устун келди. Гукеш 7,5 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. Яна бир ҳинд гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам бу турда ўзи учун муҳим ғалабани қўлга киритди. У словениялик Владимир Федосеевдан устун келиб, 6,5 очко билан кучли учликка якун ясаган.
Masters гуруҳида мағлубиятга учрамаган уч нафар шахматчи қолди — Гукеш Доммараджу, Нодирбек Абдусатторов ва Вей Ли. Хитойлик гроссмейстернинг 1 ғалаба, 9 та дуранг қайд этди. Гукеш ҳисобида 5 тадан ғалаба ва дуранг бор. Абдусатторов эса 4 ғалаба ва 6 дурангга эга.
Фото: Chess
Challenger гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) 10-турда оқ доналарда нидерландиялик Бенжамин Бок билан муросага келди. Якуббоев 3 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-поғонадан жой олган.
Фото: Chess
Чехиялик Ван Нгуен 7,5 очко билан Challenger гуруҳида карвонбошилик қилмоқда. Нидерландиялик Эрвин Лъами 7 очко тўплаб, 2-ўринни банд этган бўлса, озарбайжонлик Айдин Сулейманли 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаган. Бенжамин Бок ҳисобида ҳам 6,5 очко бор.
Маълумот учун, мусобақа низомига кўра, шахматчилар 13 та турда дона суради.