"Истиқлол" етакчиси Жалолиддин Машарипов билан кўплаб мавзуларда суҳбат
0
Ўзбекистон терма жамоаси ва Эроннинг "Истиқлол" клуби етакчиси - Жалолиддин Машарипов билан кўплаб мавзулар борасида суҳбат уюштирдик. Футболчи бугунги ҳолати, терма жамоа ва Катанец истеъфоси ҳақидаги муҳим саволларга очиқчасига жавоб берди. Бундан ташқари, янги мавсумда Суперлига чемпионлиги йўлида кимларни асосий даъвогар эканлиги ҳақида ҳам фикр билдирди.
- Эрон клуби билан контрактни узайтиришга қарор қилдингиз. Бунга нима асосий сабаб?
- Бунга асосий сабаб “Истиқлол“ ишқибозлари. Улар мени доим қўллаб-қувватлаганини ҳис қилдим. Уларни кўнглидан жой олганимдан хурсандман. Қолган 2,5 йил давомида яхши натижалар билан уларни хурсанд қилмоқчиман. Клуб тарихида ўз номимни қолдиришни истайман.
- Сиз билан “Нефтчи“ боғланган эди. Клуб етакчиси образида сизни кўрган эди, нега рози бўлмадингиз?
- Тўғри, “Нефтчи“ клуби мени ўз таркибига қўшиб олиш борасида таклиф билан чиқди. Ўша пайт уларга Эрон клуби янги шартнома таклиф этмоқчи эканлигини айтган эдим. Тўғриси, Ўзбекистонга ҳозир қайтгим келмади. Агар қайтадиган бўлсам ҳам, биринчи навбатда “Пахтакор“ билан музокара ўтказсам керак. Ундан сўнг, бошқа клублардан келган таклифларни кўриб чиқамиз.
- Сречко Катанецни истеъфосини қандай қабул қилдингиз?
- Унинг истеъфоси нафақат мен, балки кўплаб мухлислар учун ҳам оғир бўлди. Бир неча йиллар давомида ғалабалар билан ишқибозларимизни хурсанд қилган эдик. У терма жамоада ўз услубини яратган эди. Унга анча ўрганиб қолган эдик. Баъзида, қаттиқ гапириб юборсам ҳам, мени тўғри тушунар, мендан хафа бўлиб жамоадан четлатиб юбормас эди. Бу унинг профессионал эканлигидан далолат. Бундай реакцияни аввалроқ Шота Арвеладзеда ҳам кўрганман. Иккиси ҳам юқори даражада футбол ўйнаган ва футболчини яхши тушунар эди. Нафақат мен, бошқа футболчилар билан ҳам муносабатлари аъло даражада эди. Ўрганиб қолган эдик унга.
- Унинг соғлиғи билан муаммолар сўнгги пайтларда машғулотларда сезилган эдими ёки йўқ?
- Ҳаммаси соғлиғидаги муаммолардан келиб чиқди. Биз унга ортда қолган йиллар учун ташаккур билдирамиз. Агар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритсак, бунда унинг ҳиссаси катта бўлади. Тўғриси, Сречко машғулотлар пайтида соғлиғидаги муаммоларни билдирмасликка уринган, аммо унда руҳий ҳолатида муаммолар кўзга ташлангани рост. Энди келган пайтида унда бошқача азарт кўрганимиз учун, бироз совуққонроқ бўлиб қолгани рост. Келинг, тан олайлик ҳаммамиз инсонмиз. Ўлим рўпара келганида ҳамма бироз эҳтиёткор бўлади. Уни ҳам яшагиси келгани аниқ. Унда ич-ичидан қандайдир қўрқув бор эканлигини сезиб турар эдик. Буни тўғри тушуниш керак.
- Словениялик мутахассис ўзидан сўнг, терма жамоа учун нима ташлаб кетди деб ўйлайсиз?
- У кўп нарса ташлаб кетди деб ўйлайман. У мухлислар қалбидан жой олди ва терма жамоада қандай ишлаш кераклигини кўрсатиб кетди. Ақлли инсонлар ундан ўрганадиган нарсалар кўп эканлигини дарров тушунган. Ўзим учун футболчи сифатида кўп нарса ўргандим. Келажакда мураббий бўлсам, керак бўладиган кўникмаларни олдим, деб айта оламан.
- Тимур Кападзе терма жамоа раҳбарлигини қўлга олгач, биринчи учрашувда кўпчилик кутган ўйинни кўрмадик. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Тимур Кападзе термани қабул қилганига кўп бўлгани йўқ. Кападзе яхши мураббий. Яқиндагина Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. Биз терма жамоада Кападзе бошқарувида Эрон ва Уругвайга қарши тўп сурганмиз. Бундан ташқари, футболчи сифатида ҳам бирга тўп сурганмиз. Яхши инсон ва яхши мураббий. Менимча, мураббийимиз ҳам ҳозир нималарнидир ўзгартириш хато эканлигини сезиб турибди. 1-2 ўйинда мундиал масаласи ҳал бўлиши мумкин. Келажакда ҳам у катта ишлар қилишига юз фоиз ишонаман. Сабаби, мутахассис сифатида ўз устида ишлайди ва мукаммалликка интилади.
Ўртоқлик ўйинига келадиган бўлсак, бу ерда бир муҳим омил бор. Кўпчиликка ёқмаса ҳам айтаман, терма жамоа либосини кийганида, инсонда жуда кучли ҳаяжон бўлади. Буни ҳамма ҳам кўтара олмайди. Суперлигада яхши ўйнаб қўйди дегани, терма жамоага чақириш керак дегани эмас. Миллий жамоада ўйнаш учун руҳий томондан кучли бўлиш керак.
- Тимур Кападзе терма жамоа постига келгач, етакчилар билан суҳбатлашдими?
- Ўзаро суҳбатлашдик. Соғлиғимни сўради ва март ойидаги муҳим ўйинларда керак эканлигимни айтди. Тимур ака барча етакчилар билан суҳбатлашганига шубҳам йўқ. Собиқ футболчи бўлгани боис, бу нарса қай даражада муҳим эканлигини яхши билади.
- Яқинлашиб келаётган муҳим ўйинлар олдидан Тимур Кападзе ўз услубига зид бўлсада, Катанецнинг стратегияси асосида ҳаракат қилиши кутилмоқда. Бу тўғри қарорми?
- Айтиб ўтганимдек, бизда ўйин услуби тайин. Ҳамма футболчи майдонда нима қилиш кераклигини яхши билади. Ҳозир катта ўзгариш қиладиган пайт эмас. Вақт жуда кам. 10 кун ичида иккита ўйинда майдонга тушамиз. Бу орада нимадир кескин ўзгартиришни имкони йўқ.
- Сизнингча, МТЖ учун ЖЧ саралашидаги асосий рақиб ким?
- Асосий рақибимиз Эрон терма жамоаси. Қолган жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо улар бизга рақиб эмас. Даража жиҳатидан ҳам олиб қаралса, Эрон асосий рақибимиз.
- Суперлига ҳақида озгина суҳбатлашсак. Сизнингча, “Насаф“ нима эвазига Суперлигада ғалаба қозонди?
- “Насаф“ чемпион бўлмаса ҳам бўлмас эди, Рўзиқул Бердиев чемпион бўлмаса ҳам бўлмасди. У чемпионатни ва ким нимага қодир эканлигини жуда яхши билади. Қўшимчасига, академиядан чиққан футболчилар ҳозир кучга тўлади. Агар иқтидорли мутахассис бир неча йиллар давомида академияси бор ва яхши йўлга қўйилган клубда ишласа, албатта мақсадига етади. Бундан ташқари, Бердиев ақл билан иш кўрадиган мураббий. Чемпионликни асосий сабабчиси сифатида унинг вазиятга тўғри ёндашганини эътироф этиш керак.
- Янги мавсумда сизнингча чемпионлик учун асосий 3 та даъвогар ким ва уларни рўйхатини тузиб беринг.
- “Насаф“, “Пахтакор“ ва “Нефтчи“ни чемпионлик учун асосий даъвогар деб ўйлайман. Шунингдек, “Навбаҳор“ ҳам қараб турмаса керак. “Андижон“ эса, мухлислари ёрдамида босим қилиб ўзига тегишли нарсани олишга интилади.
- Черан ҳақида қаердадир ҳали яна тўпурар бўлади деган эдингиз. Сизнингча, келаси мавсумда ўзини кўрсатадиган 3 та футболчи ким?
- Тўғриси, Черанни “Пахтакор“дан кетказиб юборилгани менга ёқмади. 5-6 йилдан бери Суперлига тўпурари ва чемпионлик олиб бераётган футболчини бундай кетказмаслик керак эди. Ҳурмат қилиш керак эди уни. “Насаф“да ўйин тўлиқ шаклланган. Эски “Пахтакор“да бўлгани каби, “16”ни ичига кириб голлар уришда давом этади. Мана кўрасизлар, у бу мавсум ҳам чемпионат тўпурарига айланади. Рўйхатни тўлдириш учун Жамшид Искандеровни айтишим мумкин. Тўғриси, бошқа футболчини исми ёдимга келмади. Агар мен эслай олмасам, демак улар ўз устида кўпроқ ишлаши ва бошқаларни ўзи ҳақида гапиришга мажбур қилиши керак.
- Бу йил ЖЧга чиқамизми?
- Қолган ўйинларда ҳаммасини тўғри қилсак, мухлисларимиз орзусини амалга оширамиз. Худо хоҳласа, мундиалга борамиз.