Мансабдорларнинг 2024 йилдаги жиноий ҳаракатларидан кўрилган зарар 3,6 трлн сўмга етди
0
2024 йилда Ўзбекистонда 4906 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, бу 2023 йилга (3575) нисбатан 37,2 фоизга кўпдир, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари сони 3821 тани ташкил этди, бу 2023 йилга (3412) нисбатан 12 фоизга кўп.
Судланганларнинг 71 нафари (2023 йилдаги 49 га нисбатан, +44,9%) вазирлик, идоралар ва ташкилотларнинг республика бошқармалари ходимлари ҳисобланади, 410 нафари (267, +53,6%) — вилоят, 4425 нафари (3259, +35,8%) — туман (шаҳар) бошқармалари.
Мансабдорлар қуйидаги турдаги жиноятлар учун жавобгарликка тортилди:
Мансаб суиистеъмоллиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар 2,3 баробар — 1,55 триллион сўмдан 3,61 триллион сўмга (тахминан $278,5 миллион) ошган. Дастлабки тергов давомида 2 триллион 343 миллиард сўм (1,31 триллион сўм) ундирилган. Шу билан бирга, қопланган зарар улуши 65 фоизни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан (84,7 фоиз) камроқ.

- ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш — 2929 (2023 йилда — 2205, +32,8%);
- пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш — 353 (195, +81%);
- фирибгарлик — 447 (272, +64,3%);
- мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 226 (397, -43%);
- мансаб сохтакорлиги — 13 (36, -68,9%);
- мансабга совуққонлик билан қараш — 40 (25, +60%);
- мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш — 13 (30, -56,7%);
- бошқа жиноятлар — 885 (415, +2,1 баравар).