Криштиану Роналду Жоржина Родригесни туғилган куни билан қандай табриклади?
0
27 январь куни Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригеснинг туғилган кунини нишонлади. Жоржина шу куни 31 ёшга тўлди.
“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг Instagram саҳифасига пост жойлаб, фарзандларининг онасини туғилган куни билан миннатдорлик сўзлари ила табриклади:
“Она, дўст, севгилим, менинг рафиқам. Туғилган кунинг билан, азизам. Сенинг нуринг бизни ёритади, севгинг эса бизни илҳомлантиради”, деб ёзди Криштиану.
Жоржинага ушбу постдан ташқари, юрак шаклида терилган улкан атиргул гулдастаси ва устида “туғилган кунинг билан, Жоржина” деб ёзилган торт совға қилинди.
Жуфтлик 2016 йилдан бери учрашиб келади. Кўпчилик улар яширинча турмуш қурганига ишонади. Жоржина ва Роналду 5 фарзандни тарбия қилиб келишмоқда.