АҚШ долларнинг баъзи банкнотлари дизайнини ўзгартиради
0
Доллар дунёдаги энг машҳур валюта бўлишига қарамай, АҚШ Марказий банки вақти-вақти билан банкнотларнинг дизайнини ўзгартиради.
АҚШ Зарбхонаси маълумотига кўра, валюта хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва уни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш учун банкнотлар дизайни ўзгартирилади. Чунки замонавий дунёда қалбаки пул ишлаб чиқарувчилар янада янги усулларни ихтиро қилмоқда.
Зарбхона хабарига кўра, бир неча банкотлар дизайни босқичма-босқич ўзгартирилади:
- 10 доллар — 2026 йилда;
- 50 доллар – 2028 йилда;
- 20 доллар – 2030 йилда;
- 5 доллар — 2032 йилда;
- 100 доллар - 2034 йилда.
Қайд қилинишича, 1914 йилдан бери муомалага чиқарилган барча доллар банкнотлар амалда бўлади. Агар ҳолати яхши бўлса ва текширувдан ўтса, ҳар қандай банк уларни қабул қилиши шарт.
АҚШ Марказий банки вақти-вақти билан доллар дизайнини ўзгартиради. Ушбу қадам валютани қалбакилаштиришдан яхшироқ ҳимоя қилиш имконини беради ва унга бўлган ишончни сақлаб қолади. Масалан, 2013 йилда баъзи фарқларга эга янги 100 доллар пайдо бўлган эди.