Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти мутахассис томонидан чуқур таҳлил қилиб берилди
0
Қандай омиллар унинг голли хатосига олиб келди? Иккинчи бўлим бошидаёқ алмаштирилишига асосий сабаб нима? Энди у асосий таркибдан тушиб қоладими? Журналист Қаҳрамон Асланов АПЛдаги илк ўзбекистонлик футболчининг дебюти борасидаги фикрлари билан бўлишди.
Кеча бутун Ўзбекистон кутган ўйин бошланиб, уч дақиқаси ўтгач, устимизга муздек сув қуйилди. Илк дақиқадаёқ Ҳусановнинг муваффақиятсиз ҳаракати рақиб голига сабаб бўлгач, яна икки дақиқа ўтиб Палмерга ишлатилган қўполлик учун унга сариқ карточка кўрсатилди. Гўёки бундан бадтар бўлиши мумкин эмасдек, энди Гвардиола дарҳол футболчимизни алмаштириб юбориши ёки қизил карточка кўрсатилиши даҳшатли туш каби сценарийнинг давоми бўлиши кутилганди. Нималар бўлди ўзи?
Ўйиндан олдин
Кўпчилик ҳаммасини Абдуқодирнинг ҳаяжони билан боғлаётган бўлса-да, унинг бунчалик тез ўсиб борганига эътибор берсак, айнан шу жиҳатдан унда муаммо бўлмаслиги лозим. Буни кейинчалик Ҳусанов билан боғлиқ инсайдлардан ҳам билиб олдик, футболчида биз ўйлагандек кучли ҳаяжон бўлмаган, «Ланс» таркибидаги илк дебютида кечагидан қийинроқ бўлган экан. Ҳусановнинг атрофидагилар дастлабки дақиқалардаги хатолар кўпроқ футболчининг ўйин тонуси билан боғлиқ, деб ҳисоблашаётганини россиялик инсайдер Игор Рабинер ёзмоқда.
Ҳусанов сўнгги бор майдонда 22 декабр куни «ПСЖ»га қарши ўйнаган эди. Шундан кейин «Манчестер Сити» билан фаол музокаралар даври бошланди. Бир қатор трансфер режалари барбод бўлгани туфайли, молиявий ҳолатини яхшилаш учун «Ланс» кимнидир сотиши талаб этиларди. Шу туфайли, француз клуби имкон қадар Ҳусановни асрашга ҳаракат қилган ва кейинги ўйинларга туширмаган. Нафақат ўйинлар, маълум бўлишича, кутилмаган жароҳатнинг олдини олиш учун у ҳатто гуруҳ машғулотларидан ҳам четлатилган ва фақат индивидуал шуғулланиб юрган.
«Манчестер Сити»га ўтгач, жамоа «ПСЖ»га қарши муҳим ўйин арафасида эди. Табиийки, жамоа ичкарисида бор эътибор Ҳусанов ўйнай олмайдиган ўша ўйинга қаратилган. Ҳусановда шуғулланиш учун фақат бир ёки икки енгил машғулотлар бўлганини Пеп Гвардиола ҳам таъкидлаб ўтди. Энди тасаввур қилинг, қарийб бир ой нафақат расмий, машғулот ўйинларидан ҳам четда бўлган, янги жамоадошлари билан ҳали бирор марта бирга ўйнамаган ёш футболчи янги лигада, бунинг устига топ рақибга қарши тушиб, ҳаммаси жойида бўлиши жуда қийин масала эди. Тажрибали мураббий шундай вазиятда қандай қилиб ёш футболчини ўтга ташлади?
Пеп Гвардиола
«Челси» билан ўйин арафасида Гвардиола ихтиёрида фақат бир нафар тайёр марказий ҳимоячи бор эди – Мануэл Аканжи. Жон Стоунз бир ойлик жароҳатидан сўнг фақат Парижда 12 дақиқа тўп сурди. Ҳусанов ва Рейс эндигина жамоага келиб қўшилган. Рубен Диаш ва Аке жароҳатланган. Уокер кетди. Гвардиол марказда ўйнаши мумкин, аммо унда қанотда ҳеч ким қолмайди. Уч кун ўтиб «Манчестер Сити»ни «Брюгге»га қарши муҳим ўйин кутиб турганди – агар ўша ўйинда ғалаба қозонилмаса, жамоа Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетади.
Яъни Гвардиолада Ҳусановдан бошқа вариант ҳам йўқ эди. Стоунзни илк дақиқалардан тушириш янада хавфлироқ – тўқсон дақиқага тайёр бўлмаган ҳимоячига нимадир бўлса, «Брюгге»га қарши ўйинда туширишга ҳеч ким қолмасди. Аслида ёш футболчиларни аста-секин жамоага ва лигага мослаштириб, имкон бериш мумкин, аммо мураббийда бошқа йўл ҳам йўқ эди. Шу билан бирга тан олиш керакки, Пеп Гвардиола икки кунлик машғулотлардан сўнг қўрқмасдан уни майдонга туширган экан, демак Ҳусанов шу қисқа даврда қайсидир жиҳатдан ўзини кўрсата олган.
Шу ўринда мураббийнинг ҳадеб Ҳусановнинг инглиз тили билан боғлиқ муаммосини тилга олавериши бироз ортиқча туюляпти. Айтишларича, Ҳусанов инглиз тилини яхши тушунади, фақат ҳозирча гаплаша олмайди. Бу мамлакатини алмаштирган кўп, айниқса ёш футболчиларда кузатиладиган ҳолат. Бу ҳақида кўп гапирилиши ҳаммасини бўрттириб кўрсатиши ҳам мумкин. Агар фақат ўйиндан кейин айтилганида, муваффақиятсиз ўйин айнан мулоқот билан боғлиқлиги, футболчининг маҳоратига шубҳа йўқлигини шу орқали билдирмоқда, деган бўлардик. Аммо ўйиндан олдин ҳам инглиз тили ҳақида кўп эшитдик.
Ноқулай шароит
Ҳусанов ўзи учун ноқулай шароитга тушиб қолгани фақат дебют тезлашгани ёки фақат ҳаяжон билан боғлиқ эмас. Мослашишнинг ҳам ўрни жуда муҳим.
Биринчидан, «Манчестер Сити» ҳимоя чизиғи жуда юқори жойлашадиган жамоа саналади. «Ланс» эса барибир аксарият ўйинларда қуйироқда ҳимояланади. Шунингдек, у Францияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам уч марказий ҳимоячи схемасида тўп суриб келганини ёддан чиқармаслик керак.
Иккинчидан, одатда марказий ҳимоячилар услуб жиҳатидан икки хил бўлади ва бир-бирини тўлдиради. Бири бошқарувчи, ўз тажрибаси ва ўйинни тушуниши бўйича илғорроқ бўлади ва шеригининг ҳаракатларини ҳам назорат қилади. Иккинчиси эса асосан яккакурашларда кучли бўлади, керакли пайтда агрессив ҳаракат қилиши ҳам мумкин. Энг зўр намуна сифатида Видич – Фердинанд жуфтлигини эслаш мумкин. Ёки «Ливерпул»даги ван Дейк – Конате тандеми ҳам идеал ўрнак бўла олади. Балки келажакда Ҳусанов бошқарувчи ҳимоячи сифатида ҳам ўсиши турган гап, аммо айни дамда унинг ёнида айнан тажрибали бошқарувчи керак эди. Диаш ёки Стоунз билан балки Ҳусанов ўзини бироз эркинроқ ҳис қилиши эҳтимоли каттароқ эди, менимча. Аканжи эса аксинча, Ҳусановга етарли мададни бермади, ҳатто гол ўтказиб юборилган эпизодда ўзини муносиб тутмади, у айни вазифа ва ҳолат учун идеал шерик эмас, деган бўлардим.
Учинчидан, агар «Манчестер Сити»нинг илк голига эътибор берган бўлсангиз, офсайд чизиғидан ўнг қанот ҳимоячиси Нунез қочиб кетди. Қайтган тўпга зарбани эса чап қанот ҳимоячиси Гвардиол дарвозага йўллади. Голдан бир дақиқа олдин Гвардиолнинг ўзи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганди. Яъни «Сити»нинг қанот ҳимоячилари анча юқорида ўйнади, Родрисиз таянч зонасида ҳам ҳимояланувчи футболчи йўқ эди. Яъни икки марказий ҳимоячи учун жуда катта зона очиқ қолган, «Челси» илк дақиқаларда бундан фойдаланишга уринаётганини сезиш қийин эмасди. Айниқса Ҳусанов томонида соф қанот ҳимоячиси бўлмаган Нунез ҳаракатлангани учун у Санчо – Жексон орасида қолиб кетаверди. Яъни дебют ўйин учун ўта ноқулай шартлар.
Хато
Дастлабки беш дақиқа ростан ҳам даҳшатли туш эди. Аслида ҳаяжон биз ўйлаганимиз қадар бўлмаганини Ҳусановнинг илк узатмаси исботлаши мумкин. Унинг илк паси оддий эмас, анча қийин ижро эди, аммо айнан ўша узатма ёрдамида «Манчестер Сити» илк хавфли вазиятни яратди, аммо шу куни дебют қилган бошқа бир янги футболчи Мармуш тўпни дарвозабоннинг ўзига қарата тепди.
Голга сабаб бўлган хато аслида у қадар қўрқинчли эмас, шунчаки ҳар қандай тажрибали футболчида ҳам содир бўлиши мумкин бўлган хато турига киради. Яъни бу хато кейинчалик бошқа рақибларга ҳам қўл келиши мумкин бўлган Ҳусановнинг қандайдир ожиз жиҳатларини очиб бермади.
Эсингизда бўлса, Лисандро Мартинеснинг «МЮ»даги дебюти «Брайтон»га қарши ўйинга тўғри келганди. Ўшанда «Брайтон» Мартинеснинг бўйи пастлигидан қандай фойдаланишни кўрсатиб берган, асосан ўша зонага кўпроқ юқори паслар узатиб, бир қатор вазиятлар яратганди. Яъни ўша ўйин Мартинеснинг келажагига ҳам таъсир қилиши мумкин бўлган даражадаги муваффақиятсиз ўйин бўлиб, кейинчалик у яхши ҳимоячига айланган бўлса-да, ўша қўлланма Мартинесни ожиз қолдириш учун ишлатиб келинади.
Агар шу жиҳатдан қарасак, Ҳусановнинг хатоси алоҳида эпизод – бундан ҳеч қандай таҳлилий хулоса чиқариб бўлмайди. Шунчаки, дебют бўлгани, ўйиннинг давомига руҳий томондан таъсир қилиши нуқтайи назаридан оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин эди, холос.
Сариқ карточка
Аслида голдан кўра, сариқ карточка Абдуқодирнинг кейинги дақиқалари учун янада кўпроқ хавф солгани шубҳасиз. Агар ўша сариқ карточка бўлмаганда, Ҳусановни ўйинга қайтариш осонроқ бўларди – масалан, Аканжи бироз ортга сурилиб, Ҳусановни кўпроқ ўзининг асосий қуроли яккакурашларга жалб этиш орқали, ишонч бериши мумкин эди. Бир қатор муваффақиятли ҳаракатлар орқали Ҳусановда хатони унуттириш имкони бўларди.
Аммо сариқ карточкадан кейин бизда ҳамма таниган, «Манчестер Сити» катта пул тўлаган Ҳусановни кўриш эҳтимолимиз пасайди, зеро рискли ҳаракатларсиз Абдуқодир энди бошқа футболчи.
«Манчестер Сити» футболчилари Ҳусанов илк дақиқалардаги босимни енгишида ёрдам беришгани ҳам таҳсинга сазовор – имкон қадар уни қийин ҳолатда қолдирмасликка ҳаракат қилишди, ҳимоя блоки сал ортга чекиниб, Ҳусановни ноқулай шартлардан қутқаришди, Силва, Гундўған каби футболчилар эса билд-апда Ҳусановга юклатилган вазифаларни ўз зиммасига олишди. Тайм охирларида анча дадил Абдуқодирни кўрдик. Пеп Гвардиола биринчи бўлим учун кутилмаган муаммога дуч келган бўлса-да, тез алмаштирмасдан шу ўйиннинг ўзида Ҳусановни ўйинга қайтара олганига раҳмат айтиш керак.
Ўз навбатида, «Челси» ҳам ёмон ўйнади. Меҳмонларда «қотиллик хусусияти» етишмади, негадир урилган тезкор гол жамоага аксинча таъсир қилди. Аслида айнан шу оғриқли нуқталарга урғу бериш орқали Ҳусанов зонасидан анча кўпроқ фойда чиқариш имконияти бор эди, назаримда.
Алмаштириш
Алмаштириш тайминги Пеп томонидан мукаммал белгиланди. Албатта, футболчини кийим алмаштириш хонасида ёки кейинроқ машғулотларда ўзига келтириш йўли ҳам бор, аммо бу ерда асосий муаммо Ҳусановга бўлган ички босимдан кўра, ташқи босимлардан ҳимоя қилиш вазифаси ҳам бор эди. Бундай хатолар жамоа ичида осон ҳал қилинади, ҳамма тушунади, муаммо эмас. Аммо мухлислар, айниқса, матбуот олдида янги ёш футболчини асраш янада қийинроқ. Ҳусановни қийин шароитда майдонга ташлагани туфайли, ўша муваффақиятсиз дебютда асосий масъулият ва айбдорлик ўзида бўлганини Пеп ҳам англаб етгани шубҳасиз. Агар шундай хатони Пепнинг эски футболчиси амалга оширганда ва устига сариқ карточка олганида, дарҳол алмаштирилиши ҳам турган гап эди.
Тасаввур қилиш қийин эмас, илк дақиқада голга сабаб бўлган хато ва кетидан алмаштириш инглиз матбуотида шафқатсиз ҳужумларни келтириб чиқарган бўларди. Табиий равишда Ҳусановнинг дебюти ўша муваффақиятсиз ҳаракатлар ракурсида таҳлил қилинар, Пепнинг ўзи ҳам футболчидан қониқмагани ҳақида турли тахминлар янграши мумкин эди.
Ҳусанов ўзига келишга улгурди, танаффусда керакли кўрсатмаларни олди, иккинчи бўлимда яхши ҳаракат билан Жексондан тўпни олиб қўйгани мухлисларга аслида қандай футболчи сотиб олинганининг бир учини намойиш қилди, кейин эса олқишлар остида майдонни тарк этди. Ҳаммаси жойида.
Кейинги ўйинлар
Юқорида айтилгандек, «Брюгге»га қарши ўйинда Ҳусанов майдонга туша олмайди, уни фақат плей-офф босқичида қайдномага киритиш мумкин. АПЛдаги кейинги ўйин эса сафарда «Арсенал»га қарши кечади. Катта эҳтимол билан бу ўйинда Ҳусанов бошланғич таркибда туширилмайди. Аммо буни айнан кечаги муваффақиятсиз дебютга боғлаб тушунмаслик лозим. Чунки аслида кечаги дебют мажбурий ҳолатда бўлганини Пеп Гвардиоланинг ўзи ҳам тан олди.
Агар бир ҳафталик тўлиқ машғулот жараёнига эга бўлинганда, балки Ҳусанов кўп нарсани намойиш қилган бўларди, аммо айни пайтда вазият бошқача – икки кун «Брюгге»га қарши ўйинга тайёргарлик кўрилади, ундан сўнг тикланиш ва ҳоказо. Ҳусановда яна тўлақонли машғулот учун кўп имконият бўлмайди. Табиийки, топ-рақибга қарши Пеп синалган Стоунзни тушириши эҳтимоли каттароқ. Балки Аке ҳам ўша ўйингача тикланиб улгуриши мумкин.
Яхшиямки, дебютни узоқ кутмадик, Ҳусанов қачон тушаркин, деган узоқ муддатли кутишлар бўлмади. У майдонга тушди, кўнглимиз жойига тушди, тарқаламиз. Энди Рейс ва Ҳусановнинг адаптиция жараёни бошланади. Пеп Гвардиола аста-секинлик билан янги футболчиларни ўз ўйинига ўргатишни, рақибларга мослаштиришни бошлайди.
Биз нафақат бир ўйинда, балким бутун мавсумларда ҳам ўзини кўрсата олмаган, кўпчилик томонидан Англияга мос эмас, деб айтилган кўплаб ҳимоячилар кейинчалик юлдузга айланганини кўрганмиз. Ҳозирда «Арсенал»нинг етакчи ҳимоячиси Габриел то Салиба билан шерик бўлгунча жуда омадсиз ўйинлар ўтказганини кўрганмиз. Ҳатто ван Дейк ёки Варан каби элит ҳимоячилар ҳам оғирроқ хатолардан холи бўлмаганини биламиз. Ўзига берилган вақтдан Абдуқодир қанчалик тез ва ўринли фойдаланишига гувоҳ бўлганмиз. Омад.
Манба: Kun.uz

Қаҳрамон Асланов
Манба: Kun.uz