Нидерландияда Руминиянинг Дакия хазинасидан экспонатлар ўғирлаб кетилди
0
Номаълум шахслар Нидерландиянинг Ассен шаҳрида жойлашган Дренте музейига бостириб кириб, Руминиянинг «Дакия! Олтин ва кумуш қироллиги» кўргазмасига тегишли бир қатор экспонатларни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Руминия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Идора хабарича, 25 январ куни музейда портлаш содир бўлган. Тахминларга кўра, бу портлаш бинога кириш учун уюштирилган. Натижада, Дакия хазинасига тегишли археологик артефактлар ўғирланган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш Руминияга тегишли Дакия хазинасининг экспонатлари намойиш қилинган музей биносига бостириб кириш мақсадида уюштирилган», дейилади хабарда.
Полиция ҳисоб-китобларига кўра, жиноятчилар бир неча киши бўлиб, уюшган ҳолда ҳаракат қилишган. Ўғирланган буюмлар орасида деярли соф олтиндан ясалган дубулға ва учта олтин билагузук бор.
Руминия Ташқи ишлар вазири Эмил Хурезяну нидерландиялик ҳамкасби Каспар Велдкамп билан телефон орқали боғланиб, ўғирланган экспонатларнинг маданий ва тарихий аҳамияти нақадар катта эканини таъкидлаган ва Руминия бу ҳодисадан жиддий ташвишда эканини билдирган.
Нидерландия ҳуқуқ-тартибот органлари ёрдам сўраб Интерполга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда тергов ишлари давом этмоқда ва қолган экспонатлар инвентаризациядан ўтказилмоқда.