Германиялик муҳандис сув остида 120 кун яшади
0
Германиялик муҳандис Рюдигер Кох Панама соҳилларидаги махсус капсулада 120 кун яшаб, сув остида энг узоқ қолган инсон сифатида янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, эркак яшаган 30 квадрат метрли капсула 11 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, барча замонавий қулайликлар билан жиҳозланган. У ерда каравот, ҳожатхона, телевизор, компьютер, интернет ва ҳатто тренажёр мавжуд эди.
Капсула учун электр энергияси қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган, шунингдек, захира генератори ҳам мавжуд эди. Маълумотларга кўра, Кохнинг капсуласи озиқ-овқат етказиб турувчи сувости хонаси билан боғланган. Ташриф буюрувчилар, жумладан, шифокорлар ҳам ушбу хонандан фойдаланган.
Кох сув остида 100 кун яшаган америкалик Жозеф Дитурининг рекордини янгилади. Янги рекорд Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан дарҳол тасдиқланди.
Маълум бўлишича, Кох — Жюль Верннинг «Сув остида 80 минг километр» романидан капитан Немонинг мухлиси. У сув остида ҳам китобни қўлидан қўймаган. Рекордчининг сўзларига кўра, ушбу тажриба орқали муҳандис инсонларнинг сув остида яшаш имкониятларини исботлашни мақсад қилган.