ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Трамп жамоасида ихтилоф юз берди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

0

Трамп маъмурияти ичида икки турли қарашга эга лагер шаклланган: бир гуруҳ савдо тарифларини босқичма-босқич жорий этишни таклиф қилмоқда, бу бозор иштирокчиларини қўрқитмайди ва инфляцияга олиб келмайди. Иккинчи гуруҳ эса кенг қамровли ва қатъий тарифларни жорий этиш тарафдори, деб ёзади Politico нашри.

Бу масала Трамп маъмуриятидаги илк жиддий келишмовчиликка сабаб бўлди, деб таъкидлайди манбалар.

Дональд Трамп сайловолди кампаниясида импорт қилинувчи барча товарларга 20 фоизлик тариф жорий этиш ваъдасини берганди. Бироқ лавозимга киришганидан сўнг, бу ташаббус дарҳол амалга оширилмади, бу эса қарорлар ҳали аниқ ишлаб чиқилмаганидан далолат беради, дейди нашр манбалари.

Politicoга кўра, Трампнинг тарифларни жорий этиш борасида жиддий режалари бор. Манбалардан бири шундай дейди:
"Яқин ойлар ичида кенг қамровли, универсал тарифлар жорий этилади. Агар сиз унинг чиқишларини тингласангиз, у фақат шу ҳақида гапирмоқда".

Маълум бўлишича, бу борада маъмурият иккига бўлинган. Биринчи лагер савдога эҳтиёткор муносабатда бўлиб, бозорни қўрқитмайдиган ва инфляцияга олиб келмайдиган босқичма-босқич тарифларни қўллаб-қувватламоқда. Ушбу гуруҳнинг етакчилари сифатида молия вазирлиги номзоди Скотт Бессент ва иқтисодий маслаҳатчи сифатида Кевин Хассет кўрсатилади.

Иккинчи лагер эса комплекс ва қатъий тарифларни жорий этишни талаб қилмоқда. Бу гуруҳга маъмурият бошлиғи ўринбосари Стивен Миллер, савдо масалалари бўйича маслаҳатчи Питер Наварро ва савдо вакили лавозимига номзод Жеймисон Грир киради.

Трамп инаугурациядан сўнг Канада, Мексика ва Хитойдан импорт қилинадиган товарларга тарифлар жорий этиш режасини эълон қилди. Унинг айтишича, Хитой учун бу кўрсаткич ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар савдосидаги роли сабабли 10 фоизга, Канада ва Мексика учун эса 25 фоизга етиши мумкин.