Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди
0
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бола боғчада калтакланиши оқибатида оёғи сингани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди.
Маълум қилинишича, ҳолат 22 январ куни Сергели туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида содир бўлган. Тарбиячи ёрдамчиси, 1997 йилда туғилган Й.М. гўёки хархаша қилаётган болани тинчлантириш мақсадида 2003 йилда туғилган С.А.нинг бошига урган. Сўнгра қўпол ҳаракатда уни кўтариб, бошқа хонага олиб чиқаётганда қоқилиб йиқилган. Оқибатда боланинг чап оёғи синган.
Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган. Болага “чап оёқ сон суюги синиши” ташхиси қўйилган.
Шундан сўнг ота-она боғча маъмуриятидан кузатув камералари ёзувларини кўрсатишни талаб қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.