ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Меҳнат шартномасини электрон шаклда ҳам тузиш мумкин бўлади

0
Сенат ялпи мажлисида Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилди.

Меҳнат кодексида белгиланган ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари таркибидан СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)ни кўрсатиш талаби чиқариб ташланмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиши белгиланмоқда.

Ушбу норма ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда ҳам татбиқ этилади.

Меҳнат шартномасини электрон шаклда ҳам тузиш мумкинлиги кўрсатилмоқда.

Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмаслиги аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.