Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилмоқда
0
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда барқарор ривожланишнинг янги талабларидан келиб чиқиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш бўйича янгича ёндашув асосида ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Экологик барқарорликнинг муҳим омили сифатида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дарахтларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва сақлаб қолиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.
Оролнинг қуриган тубини яшил қопламалар билан қоплаш, шунингдек, саноат корхоналари ва транспорт воситалари ташламаларини қисқартириш борасида чоралар кўрилмоқда.
Мазкур тадбирлар нафақат юртимиз, балки минтақада экологик барқарорлик мақсадларига хизмат қилмоқда.
Соҳани ривожлантиришнинг концепцияси ва унинг йўналишлари бўйича стратегиялар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Экологик барқарорликни таъминлашда давлат ва жамоат органлари, кенг жамоатчилик вакиллари биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширишмоқда.
Соҳада бевосита ва билвосита фаолият олиб бораётганларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш назарда тутилмоқда.
Мазкур фахрий унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биохилмахилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган фуқароларга берилади.
Шунингдек, ушбу унвон билан экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимлар ва соҳа вакиллари, экофаоллар ҳам тақдирланади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.