ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон фуқароларини Австралияда ишга жойлаштириш бошланади

0
Фото: Дунё
ТИВ биносида вазир ўринбосари Олим Абдуллаев Сингапурнинг Kingston International College институти раҳбари Бенсон Маҳ Хок Онн ҳамда ушбу компаниянинг Австралиядаги филиали директори Уэлли Валид Руда билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, Kingston International College касбий таълим ва таълимга ихтисослашган хусусий таълим муассасасидир. Олийгоҳ бизнес, меҳмондўстлик, туризм, давлат хизматлари ва инглиз тилини ўрганиш бўйича амалий кўникмаларга интилаётган талабалар учун кенг кўламли дастурларни таклиф этади.

Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқароларини Австралияда ташкилий ишга жойлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар мамлакат фуқароларини Океанияда ишга жойлаштириш учун Ўзбекистонда Kingston International College ўқув марказларини очишга келишиб олдилар.

Эришилган келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон фуқароларининг Австралия меҳнат бозоридаги имкониятларини кенгайтиради.