ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Дональд Трампга учинчи муддатга сайланишга рухсат бериш таклиф қилинди

0
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Конгрессдаги яқин тарафдорларидан бири уни учинчи президентлик муддатига сайлаш имконини қонунда расмийлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Теннесси штатидан сайланган конгрессмен Энди Оглс мазкур ташаббуснинг муаллифи бўлиб, у президентга уч муддатга сайланишга рухсат берадиган Конституцияга тузатиш киритишни таклиф қилган. Аммо бу уч муддат кетма-кет эмас, балки икки кетма-кет муддатдан ошмаслиги назарда тутилган.

Ҳеч ким президент лавозимига уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас, шунингдек, кетма-кет икки муддатдан кейин қўшимча сайланиши мумкин эмас...” — деб ёзилган ҳужжатда.

Маълумки, 1951 йилда АҚШ Конституциясининг 22-тузатиғи қабул қилинган, унга кўра шахс икки муддатдан ортиқ президент бўла олмайди.

Энди Оглс ўз ташаббусини изоҳлар экан, Дональд Трампни “замонавий тарихда миллатни инқироздан қутқариш ва Американи буюкликка қайтаришга қодир ягона лидер” деб атаган. Шу сабабли, унинг фикрича, Трампга учинчи марта президентлик лавозимига сайланиш имконияти берилиши керак.

2024 йил охирида Трампнинг ўзи ҳам республикачиларга учинчи муддат ҳақида гапирган, аммо бу баёнот жиддий қабул қилинмаган эди.

Шу билан бирга, Оглснинг таклифи амалга ошиши учун АҚШ Конституциясига тузатиш киритиш зарур. Бу эса қийин ва кўп босқичли жараён бўлиб, тузатишни таклиф қилиш ва уни ратификация қилишни ўз ичига олади. Бундай ўзгартишлар фақат федерал ва минтақавий даражада кенг қўллаб-қувватланган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Жараённинг мураккаблиги Конституцияга ҳар қандай ўзгаришлар юзасидан кенг консенсус талаб қилинишини таъминлашга қаратилган.