ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Самарқандда 5 кг марихуанани 10 минг долларга пуллаётган шахс ушланди (видео)

0
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 5 кг марихуана гиёҳвандлик воситасини 10 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор қидирув департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 1981 йилда Булунғур туманида туғилган шахс махсус харидорга 1 кг марихуанани 25 млн сўмдан сотишни режалаштиргани тўғрисида маълумотлар олинган.

Махсус харидор билан боғланган шахс 5 кг юкни тайёрлаб қўйганини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда вазни тахминан 5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.