Бойларни ядровий урушдан ҳимояловчи бункер қурилади (фото)
0
Вашингтон яқинида (Виржиния штати, АҚШ) ядро уруши юз берган тақдирда дунёнинг 625 нафар энг бой одамини ҳимоя қилиш учун Aerie (“Бургут уяси”) номли ерости бункери қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Тhе Daily Mail.
Фото: SAFE
Бункернинг қиймати 300 миллион долларни ташкил этади. Нашр маълумотларига кўра, бункер сузиш ҳавзалари, боулинг, қояга чиқиш девори, шунингдек, сунъий интеллектга асосланган соғлиқни сақлаш тизимларини ўз ичига олади.
Фото: SAFE
Фото: SAFE
Меҳмонлар хотира эффектига эга матраслар, мармар поллар ва энг сара таомларга эга ресторанлардан завқ олишлари мумкин, дейилади хабарда.
Бункер деворларини портлашга чидамли қилиш, ичкарисида эса қуролли соқчилар ва замонавий ҳаракат сенсорларини жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Бу эса “ҳар қандай ташқи таҳдидларга қарши туриш ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш” имконини беради, деб таъкидлайди газета.
Фото: SAFE
Дунёнинг энг бой одамлари учун “қиёмат куни бункери” қуриш режаларини SAFE (Strategically Armored & Fortified Environments) компанияси эълон қилди. Лойиҳа 2026 йилда ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Фото: SAFE
Фото: SAFE
Газетанинг таъкидлашича, бундай лойиҳаларга, жумладан, реалити-шоу юлдузи Ким Кардашьян ва медиа магнати Марк Цукерберг қизиқиш билдирмоқда.
Бу нафақат омон қолиш, балки замонавий тарзда гуллаб-яшнаш масаласидир, деди SAFE вакили.
Компания ушбу концепцияни АҚШнинг бошқа штатларига ҳам ёйишни режалаштирмоқда.
Фото: SAFE
Фото: SAFE
Мижозларга Aerie’да тўртта имтиёз тоифаси таклиф этилади. Нашрнинг таъкидлашича, ҳатто “бошланғич даража” ҳам муваффақиятли раҳбарларга мўлжалланган, “бошпана аъзолиги” эса фақат таклифнома асосидагина мумкин бўлади.