ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гул кўчатлари сотган тадбиркорга ярим миллиарддан зиёд ҳақи ундириб берилди

0
2023 йилнинг июль ойида Пахтаобод туман ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган шартномага кўра, якка тартибдаги тадбиркор 523 млн 700 минг сўмлик ҳар хил турдаги маҳсулотлар (гул кўчатлари) етказиб берган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақи тадбиркорга берилмаган.

Шунга кўра, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 26.04.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Пахтаобод туман ободонлаштириш бошқармасидан ЯТТ Р.С.А фойдасига жами 523 млн 700 минг сўм ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор муассасадан тадбиркорга 523 млн 700 минг сўм ундириб берилиши таъминланди.