Исроил қўшинлари Ғарбий соҳилда кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади
0
Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатиш тартиби кучга кирганининг иккинчи куни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида «кенг кўламли ҳарбий амалиёт» бошлади. Ҳужум «аксилтеррор операцияси» дея ниқобланган.
Женин шаҳрида «Темир девор» номи остида кечаётган ҳужум бир неча кун давом этади, деб ёзди The Times of Israel.
Фото: Mamul
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги исроилликларнинг ҳужуми оқибатида Женинда етти киши ҳалок бўлгани, 35 киши жароҳатланганини тасдиқлади. Исроил ҳукумати қурбонлар ва жароҳатланганлар бўйича муносабат билдирмади.
Женин ҳокими Камол ал-Руб исроилликлар қочоқлар лагерига бостириб кирганини айтди. «Бу жуда тез юз берди: осмонда Apache вертолётлари, ҳаммаёқда исроил ҳарбий техникаси», — деди ҳоким.