Chevrolet Equinox 2026 янги ранг ва ўзгаришлар билан тақдим этилди
0
General Motors ўтган йили Chevrolet Equinox’нинг тўртинчи авлодини — 2025-йил моделини тақдим этган эди. Ушбу модель янги дизайн ва ички жиҳозлари билан ажралиб туради. Энди эса Chevrolet Equinox’нинг 2026-йил модели тайёр бўлиб, у бир қатор кичик ўзгаришлар ва янги рангни таклиф этади.
GM Authority маълумотларига кўра, Chevrolet Equinox 2026 йил моделининг оммавий ишлаб чиқарилиши 2025-йилнинг 17-мартида бошланади, дилерлар эса олдиндан буюртмаларни 30-январдан қабул қилишни бошлайди.
Chevrolet Equinox 2026 янги Polar White (ранг коди G4J) ранг вариантини тақдим этади. Бу ранг 2016-йилдан бери мавжуд бўлган Iridescent Pearl Tricoat (ранг коди G1W) рангини алмаштиради. Polar White фақат Activ ва RS комплектацияларида мавжуд бўлади, аммо LT комплектациясида эмас. LT учун фақат Summit White (код GAZ) ранги таклиф қилинади. Polar White қўшимча тўлов талаб қилади; масалан, 2025-йил модели учун Iridescent Pearl варианти 995 доллар қўшимча харажатни талаб қилади.
Тўртинчи авлод Chevrolet Equinox GM D2 платформасида қурилган ва 1,5 литр ҳажмдаги I4 LSD турбо двигателга эга. Автомобиль Мексиканинг Сан-Луис-Потоси шаҳридаги GM заводида ишлаб чиқарилади.