“Толибон” АҚШ қуролларини қайтаришдан бош тортди
0
Фото: Getty Images
“Толибон” ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг Америка қурол-яроғи ва техникасини қайтариш таклифини рад этди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.
19 январь куни Трамп агар Афғонистон 2021 йилда Америка қўшинлари у ерда қолдирган қурол-яроғ ва ускуналарни қайтармаса, Кобулга молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилганди. “Толибон” қиймати 7 миллиард доллардан ортиқ қурол-яроғ ва техникаларни ўзлаштирган.
Бу ҳақда Трамп ҳам бир неча бор баёнот берган. Аммо Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби “Толибон”га катта миқдорда қурол қолдиргани ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва бу “бемаъни” даъво эканини билдирган.
“Толибон” аъзолари Вашингтон уларга ИШИДга қарши курашиш учун замонавий қурол-яроғ бериши керак, деб ҳисоблайди.
АҚШ 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин Афғонистонга ўз қўшинларини киритди. Уларнинг мақсади ушбу ҳужумлар учун масъул бўлган “Ал-Қоида” гуруҳи эди. Миссияни бекор қилиш тўғрисидаги биринчи келишувни 2020 йилда Трамп имзолаган. Қўшинларни олиб чиқиш собиқ президент Жо Байден даврида бўлиб ўтди.
Америкаликлар чиқиб кетганидан кейин Афғонистонда ҳокимиятни “Толибон” эгаллаб олди. Байден уларнинг ҳокимиятини тан олишдан бош тортди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари “Толибон”дан инсон ҳуқуқлари ва минтақада террористик гуруҳларнинг тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни талаб қилди. Трамп Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини “тарихдаги энг шармандали воқеа” деб атади.
♦ Ўзбекистонга олиб ўтилган АҚШ авиатехникалари
2021 йил август ойида “Толибон” Кобулни эгаллаб, ўша пайтдаги президент Ашраф Ғани мамлакатдан кетганида афғон ҳарбийлари самолёт ва вертолётда Ўзбекистонга қочиб ўтган. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Ўзбекистонга собиқ афғон учувчилари томонидан олиб ўтилган самолёт ва вертолётлар “Толибон” ҳаракатига қайтарилмаслигини таъкидлаган.
Эргашевнинг сўзларига кўра, авиатехникаларни АҚШ ҳукумати сотиб олиб берган ва Афғонистон собиқ ҳукуматига вақтинчалик фойдаланиш учун топширган. Собиқ ҳукумат бу учоқларга бир доллар ҳам сарфламаган.
♦ АҚШ авиатехникалар Тошкентда қолишини маълум қилди
Фото: Getty Images
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник икки давлат Афғонистоннинг собиқ армиясига тегишли самолётлар тақдири бўйича келишувга эришганини ва ҳарбий техникалар Тошкентда қолишини эълон қилганди. Элчи авиатехникалар АҚШга тегишли эканини таъкидлаган. “Толибон” бунга жавобан АҚШ Афғонистон халқининг мулкини “мусодара қилиш ҳуқуқига эга эмас”лигини айтган.
“Ўзбекистондаги афғон вертолётлари ва самолётлари тақдирига оид ҳар қандай келишув қабул қилиниши мумкин эмас. Тошкент яхши қўшничиликни инобатга олиб, оқилона қарор қабул қилиши ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётларни топширишда ёрдам бериши керак”, дейилади Афғонистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.