ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025

Эрон чемпионати: Машарипов ва Ўрунов жароҳат олди (видео)

0
Эрон Про лигаси доирасида ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган “Истиқлол” жамоаси 20 январь куни “Шамс Азар”га қарши майдонга тушди.

Машарипов ўйинни асосий таркибда бошлади. Бироқ, у 5-дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этди.

Тиббий текширувдан кейин Машариповнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги маълум бўлади.

Шунингдек, 21 январь куни Эрон чемпионати 16-тур доирасидаги “Зобаҳан” — “Персеполис” ўйини бўлиб ўтди.

“Персеполис”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади.

Бироқ, у ҳам жароҳат сабаб 27-дақиқада алмаштирилди.