ЎФА президенти Абдусалом Азизов лавозимидан кетди
0
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов лавозимидан кетди. 22 февраль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтади.
Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти – Равшан Эрматов зиммасига юклатилади.
Абдусалом Азизов ҳақида
Абдусалом Азизов (1960 йилда туғилган) 2019 йил февралидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у 2017 йилнинг сентябридан Мудофаа вазирлигини бошқариб келган.
2002—2006 йилларда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси бўлган.
2006 йил сентябридан 2008 йил ноябригача “Ўзнефтмаҳсулот” корхонасини (“Ўзбекнефтгаз” шўба корхонаси) бошқарган.
2008 йилнинг ноябрь ойида у Ички ишлар вазирлигига қайтиб, ўша йилнинг ноябрь декабрь ойларида Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йилнинг декабридан 2009 йилнинг декабрига қадар — Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2009—2017 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.