ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Манчестер Сити” бразилиялик ҳимоячини ҳам ўз сафига қўшиб олди

0
Бразилиялик ҳимоячи Витор Реис “Манчестер Сити” аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Х
Футболчи бунга қадар “Палмейрас” сафида фаолият олиб бораётганди.

Реис “Ман Сити” билан 2029 йилнинг июнигача амал қиладиган тўрт ярим йиллик шартнома имзолади. Трансфер нархи 35 млн еврони ташкил этади. Витор жамоада 22-рақам остида тўп суради.

“Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 4,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Абдуқодир ўзига 45-рақамни танлаган.

Шу тариқа Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади. Англиянинг юқори дивизионида футболчилари ўйнаган давлатлар сони эса 119 тага етади.

Маълумот учун, “Ланс” Ҳусановни 2023 йил июль ойида “Энергетик-БГУ”дан 100 минг еврога сотиб олганди. Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди.