"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мутахассислар иш бошлади
0
Хабарингиз бор, "Бунёдкор" жамоаси Анталияда йиғинга киришади. Клуб мураббийлар штабида италиялик мутахассислар иш бошлади. Бу ҳақда "қалдирғочлар" матбуоти хабар берди.
"Эртага қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетадиган бош жамоамиз мураббийлар штабида италиялик мутахассислар иш бошлади.
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алессандро Спиноглио мухлисларимизга яхши таниш. Мутахассис ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб "Бунёдкор"да фаолият юритиб келади. Мураббийнинг ярим йиллик фаолияти раҳбарият ва бош мураббийга маъқул келди ва шу боис у билан тузилган шартнома ўзаро келишувга кўра узайтирилди.
Шунингдек, Карло Алберто Бертоне ва Андрес Карло Моауро ҳам фаолиятини жамоамиз билан боғлади. Карло Алберто таҳлилчи вазифасини бажарса, Андрес Моауро футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб беради. Спиноглиодан фарқли равишда Моауро футболчилар билан якка тартибда шуғулланади", - дейилади хабарда.