ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Хитойлик қиз мушуги туфайли иш ва мукофотдан маҳрум бўлди

0
Фото: Shutterstock
Хитойда яшовчи 25 ёшли қиз январ ойи бошида ишдан бўшаш ҳақида ўйлай бошлаган ва ариза қораламасини электрон почтасига ёзиб қўйган. Қизнинг мушуги тасодифан панжаси билан хабар юбориш тугмасини босиб, хатни раҳбариятга жўнатди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.

Қиз ишдан бўшашга иккиланаётган эди. Чунки унинг тўққизта мушуги бор, уларни боқиш учун эса пул керак. Уйдаги видеокузатув камераси мушуклардан бири столга сакраб чиқиб, ноутбукдаги тугмани босганини ва натижада бошлиққа хабар юборилганини қайд этган.

Қиз дарҳол раҳбариятга мурожаат қилиб, вазиятни тушунтиришга уринган, аммо уни тинглашмаган. У нафақат ишидан айрилди, балки кўплаб Хитой компаниялари Баҳор байрами (Хитой тақвими бўйича Янги йил) арафасида берадиган йиллик мукофотдан ҳам маҳрум бўлди.

Қиз байрамдан сўнг янги иш излай бошлашини айтди. Интернет фойдаланувчилари қизнинг устидан ҳазиллашиб, мушук унинг бошлиғига катта миқдордаги пулни тежаб берганини таъкидлашмоқда.