Асирлар алмашуви: нималарга эътибор бериш керак?
0
19 январ куни режа қилинганидан 3 соат кечикиб бўлса-да, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви амалга оша бошлади. Ҳар икки томон сулҳни ўзининг ғалабаси деб кўрсатишга интилди, аммо бу ҳақда кейинроқ гаплашармиз. Ҳозир асирларни алмашув жараёни қандай кечганига эътибор берамиз.
Ғазодан Исроилга
Демак, сулҳда келишилган талабларни бажаришни ҲАМАС бошлади. 19 январ куни 24 ёшли Роми Гонен, 28 ёшли Эмили Дамари ва 31 ёшли Дорон Штейнбрехерни Исроилга қайтарди. ҲАМАС асирларни халқаро «Қизил Хоч» жамияти шифокорларига топширди. Жараён Ғазо харобаларида ўтди ва уни минглаб фаластинликлар кузатиб турди. Бу сулҳнинг бошланиши бўлгани учун улар байрамона кайфиятда эди.
Бу жараённи, албатта, томоша қилишингиз керак, шу учун видеода айнан ўша кадрларни кўрсатганмиз. Асирларни олиб келган ҲАМАСчиларга эътибор беринг. Видеоларда улар гуруҳнинг элит бўлинмаси жангчилари экани айтилади, яъни ҲАМАС «спецнази». Уларнинг сони жуда кўп. Энди улар миниб келган машиналар, минивенларга қаранг: Hyundai, Кia, баъзи машиналар Fordʼга ҳам ўхшайди.
Энди савол пайдо бўлади: Исроил Ғазода 50 мингга яқин 7 октябрдаги ҳужумга ҳеч қанақа алоқаси бўлмаган тинч аҳоли вакиллари, 17 мингдан ортиқ норасида болаларни ўлдириб, кимга қарши уруш қилди ўзи? Нетаняҳу маъмурияти ҲАМАС яксон қилингани ҳақида бир неча бор баёнот берди, лекин яксон қилинган ҲАМАСнинг икки метрли жангчилардан иборат «элит бригадаси» қаердан пайдо бўлди? Ва яна ўша савол: Ғазода ҳар қандай инфратузилма, алоқа воситалари ишлашига имкон берадиган тармоқлар йўқ қилинган бир вақтда ҲАМАСнинг саҳифалари бу жангчилар ҳақида видеоларни қандай эълон қилмоқда? Исроил кимга қарши урушди ахир?
Оломон асирлар алмашиладиган вақтда назоратдан чиқиб кетди, чунки уларни машиналарга яқинлаштирмаслик учун полиция ёки бошқа хизматлар йўқ эди. Бу ишни милтиқ кўтарган ҲАМАСчилар бажаргандек бўлди, аммо улар ҳам оломонни тўхтатиб қололмади. Ғазоликлар ҲАМАС ва «Қизил Хоч» машиналари устигача чиқиб кетишди.
Асирлар «Қизил Хоч» машинасига ўтираётганда ҲАМАСчилар уларни жонли девор бўлиб ўтказиб юборди. Машина жўнаб кетгач, ғазоликлар ҲАМАС жангчиларини олқишлади, Яҳё Синвар номини улуғлаб ҳайқиришди, жангчилар билан расм тушди. Асирларни олиб келган гуруҳ вакилларининг барчаси юзини боғлаб олганди.
Кейинроқ ҲАМАС ҳам ўз саҳифасида алмашув видеосини эълон қилди. Унда асирлар машинага олиб чиқилаётган ҳолат ҳам кўрсатилган. Бу видеоларда оломон кўринмайди, табиийки асирлар кўздан пана жойда сақланган. ҲАМАС эълон қилган кадрларда уч исроиллик қиз яхши кайфиятда машинага ўтирган. ҲАМАСчилар уларга биттадан қоғоз сумка берган. Афтидан, унинг ичида қандайдир совға-саломлар ёки бирор кимга ёзилган хат бўлгандир.
Асирларни ЦАҲАЛ махсус кучлари ва Шин-Бет зобитлари қабул қилиб, Исроилга олиб кетишди. Асирлар Ғазога яқин бўлган Реим ҳарбий базасида оила аъзолари билан кўришган.
Исроил қамоқхоналаридан Фаластинга
ҲАМАС асирларни қўйиб юборгач, Исроил келишувга кўра ўз қамоқхоналарида сақланаётган 90 нафар фаластинликни озод қилди. Улар алмашувдан аввал Қуддусдаги Офер қамоқхонасига олиб борилди.
Исроил ўз қамоқхоналаридан қандай фаластинликларни қўйиб юборганига диққат қилинг: 69 нафар аёл киши, улар орасида вояга етмаган қиз бола ҳам бор ва 12 эркак. Вояга етмаган қиз нима иш қилган бўлиши мумкинки, у Исроил қамоқхонасига ташланган ва асирларга алмашилмоқда?
Исроил қўйиб юборган 78 маҳбус Ғарбий соҳилга, 12 нафари эса Шарқий Қуддусга юборилган. Бу алмашув ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичи доирасида амалга ошди. Биз бу жараённи диққат билан кузатиб борамиз ва эътиборга молик ҳолатлардан, албатта, сизни бохабар қиламиз.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.