Туркияда қалбаки спиртли ичимликдан 17 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Истанбулда қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этганларнинг сони 17 нафарга етди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси заҳарланганлар сони 88 кишини ташкил қилиб уларнинг 37 нафари вафот этганини ва қурбонлар орасида бошқа миллат вакиллари ҳам борлигини таъкидлади.