ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Тоза қўллар» дастурини амалга ошириш таклиф қилинмоқда

0

Аҳоли, айниқса, ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади.

Бу ҳақда «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида қайд этилган.

Дастур жорий этилиши туфайли қуйидаги натижаларга эришилади:

— жамоатчилик фикри асосида барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойлари зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминланади;

— санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолати яхшиланади;

— санитария-гигиена хоналари янги қурилаётган муассасаларда бинонинг ички қисмида жойлаштирилади;

— барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, шу жумладан, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ дастур қабул қилинади;

— 2025 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг халқаро экспертлари жалб этилган ҳолда республиканинг барча ижтимоий соҳа муассасаларида «2025–2028 йилларда Ўзбекистонда санитария-гигиена тизимини яхшилаш» дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

— асосийси, мамлакатнинг санитария-эпидемиология ҳолати ва аҳоли саломатлиги яхшиланади.

«Тоза қўллар» дастури соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Маълумот учун, Президент Фармони лойиҳаси «Ўзбекистон-2030» халқ стратегияси онлайн порталида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади. Унда сиз ҳам фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни uzbekistan2030.uz онлайн портали ҳамда @Ekologiyayilibot телеграм боти орқали юборишингиз мумкин!