ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Исроил шарт қўйди: Ғазода кутилган оташкесим бошланмади

0
Бош вазир Бинямин Нетаняху ҲАМАС гаровга олинганларнинг рўйхатини тақдим этмагунча ўт очишни тўхтатмасликни буюрди.

Бош вазир ҳарбий кучларга эрталаб соат 8:30 да кучга кириши режалаштирилган оташкесим Исроил Ҳамас таъминлаш мажбуриятини олган гаровга олинганлар рўйхатини олмагунча бошланмаслиги ҳақида кўрсатма берди”, — дейилади Нетаняху идораси баёнотида.

Айни пайтда ҲАМАС гаровга олинганлар рўйхатини тақдим этишнинг кечикиши “техник сабаблар” билан боғлиқ, деб таъкидламоқда, деб ёзади AFP.

Келишув шартларига кўра, Исроил биринчи босқичда гаровга олинганлар рўйхатидан 33 нафар шахсни олиши керак, бироқ ҳозирча Бош вазирлик идорасида бор-йўғи 30 нафар ном бор. Оташкесим маҳаллий вақт билан 8:30 (GMT 6:30) да бошланиши керак, бироқ Нетаняху дастлабки шартлар тўлиқ бажарилмагунча сулҳ бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди.