ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Трамп муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдларни режалаштирмоқда

0
Трамп инаугурациясидан кейин муҳожирларга қарши кенг кўламли рейдлар бошланади. Бу ҳақда махсус операция режадан хабардор манбаларга таяниб Wall Street Journal хабар берди.

Биринчи мақсад — Чикаго бўлади. Рейд сешанба куни эрталаб, инаугурациядан кейинги кун бошланади ва бир ҳафта давом этади, деб ёзади нашр. АҚШ Иммиграция ва божхона назорати амалиётга 100 дан 200 нафаргача офицерни жалб қилади.

Қайд этилишича, иммиграция амалдори Том Хоман режалаштирилган операция ҳақида ўтган ойда билган. «Агар Чикаго мери ёрдам беришни истамаса, четга чиқиши мумкин. Аммо агар у бизнинг ишга аралашса, била туриб ноқонуний муҳожирни яширса ёки яширишга уринса, мен уни жиноий жавобгарликка тортаман», деди Хоман Чикагога сафари чоғида.

Чикагодан сўнг Ню-Йорк, Лос-Анжелес, Денвер ва Маямида рейдлар ўтказилиши мумкин, деб ёзади нашр.

Трамп сайловолди ташвиқоти давомида ноқонуний муҳожирларга қарши курашни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билишини бир неча бор таъкидлаган ва оммавий депортацияларни бошлашга ваъда берганди.