ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

0
Ўзгидромет 20-22 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 20-21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 22 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 январда кечаси -3...+2, кундузи +3...+8, 21 январда кечаси -3...+2, кундузи 0...+5, 22 январда кечаси -2...-7, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи 20 январда +7...+12, 21 январда +3...+8, 22 январда 0...+5 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21-22 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 январда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +7...+12, 21 январда кечаси 0...+5, кундузи +3...+8, 22 январда кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 январда ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 январда кечаси 0...+5, кундузи +9...+14, 21 январда кечаси 0...+5, кундузи +5...+10, 22 январда кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 20 январда ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 январь баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи 20 ва 22 январда +3...+8, 21 январда +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21-22 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 январда кечаси 0...-5, кундузи +2...+7, 21 январ кечаси -3...+2, кундузи 0...+5, 22 январда кечаси -2...-7, кундузи 0...-5 даража бўлади.