ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Сурия Туркия товарларига божни 500 фоизгача оширди

0
Фото: Anadolu
Суриянинг янги ҳукумати Туркия товарлари импортига божларни 300-500 фоизга оширди. Бу ҳақда Ekonomim хабар берди.

Бунинг оқибатида Туркиядан араб республикасига экспорт деярли тўхтади, бу эса соҳада фаолият юритаётган компаниялар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Шунингдек, чегарада турнақатор навбатларга олиб келди.

Жануби-Шарқий Anadolu экспортчилари уюшмаси раиси Жалол Кадоглуга кўра, илгари Сурияга ойлик экспорт ҳажми тахминан 30 миллион долларни ташкил этган. Аммо ҳозирда бу бутунлай тўхтаб қолган.

Вазият, айниқса, Сурияга товар етказиб беришга ихтисослашган компаниялар учун оғриқли, чунки улар ўз маҳсулотларини қисқа вақт ичида бошқа бозорларга йўналтира олмайди”, деди у.

Туркиялик шарҳловчиларнинг ёзишича, муаммо аллақачон сиёсий кун тартибига қўйилган. Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Сурия муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашувда бож масаласини муҳокама қилиши кутилганди.

Энди кўплаб экспортчилар савдони тиклаш ва зарарни минималлаштириш учун муаммонинг тезда ҳал қилинишини кутмоқда. Бу Туркия ва Сурия ўртасида иқтисодий муносабатлардаги қийинчиликларни кўрсатмоқда.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатининг Сурия инқирозига аралашуви нафақат ўзини оқлаган, балки зарурий қадам эканини таъкидлаганди.