Қирғизистон МХҚ раиси: “Салимбой мамлакатимиз жанубини тўлиқ назорат қиларди”
0
Қирғизистонда 2023 йил халқаро жиноий доираларда “Коля-қирғиз” номи билан танилган маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев ҳибсга олиниши чоғида ўлдирилганди. Қирғизистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев у “давлат манфаати учун” йўқ қилинганини айтди ва Салимбойвачча борасида ҳам гапирди.
Ташийвега кўра, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик даражаси шунчалик юқори бўлганки, жиноят олами вакиллари “бутун мамлакат бўйлаб ҳокимиятни эгаллаб, давлатникига ўхшаш бошқарув тизимини яратган”.
"Уларда президент — қонундаги ўғри ва назоратчилар бор эди. Вилоят, туман ва шаҳарларда улар тадбиркорлардан пул ундирарди. Бу кучли тузилма эди. Мен қонундаги ўғрини йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур бўлдим. Тушунасизми, давлат манфаати учун. Биз уни, кейинчалик эса унинг шериклари ҳамда уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) бошқа аъзоларини йўқ қилдик", деди у.
Ташиевнинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакат УЖГлардан холи, жиноят оламида эса “ҳеч нарса қолмаган”. У махсус хизмат улардан миллиардлаб долларни “тортиб олганини” қайд этди.
"(Қирғизистон) Марказий Осиёда, ҳатто собиқ совет давлатлари орасида ҳам УЖГ мавжуд бўлмаган ягона давлатдир. Ҳозир тадбиркорлар илгаригидек ҳеч кимга тўлов қилмаяпти. Уларни йўқ қилганимиздан сўнг дастлабки пайтларда тадбиркорлар ҳатто кимга тўлаш кераклигини қидириб юрарди. Ҳатто бизнинг олдимизга ҳам келарди", деди МХҚ раиси.
Салимбой ҳақида
Бироқ, Ташиев Қирғизистонда таъсир доирага эга бўлган бошқа мамлакатларнинг жиноиёлам етакчилари ҳам бўлганини айтди. Гап Салим Абдивалиев ҳақида бормоқда.
"Ўзбекистондаги Салимбойвачча мамлакатимизнинг жанубини тўлиқ назорат қиларди. Жанубда барча УЖГ етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. У айтган ҳамма нарсани бажаришарди", деди хавфсизлик қўмитаси раиси.
Тошиев энди мамлакат “ўз йўлида” ривожланишига ишонч билдирди.
Қамчи Кўлбоев ўлдирилиши
Қамчи Кўлбоев 2023 йил 4 октябрь куни уни ҳибсга олиш бўйича махсус операция вақтида милиция ходимлари томонидан ўлдирилди. У махсус операция вақтида “ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда қуролли қаршилик кўрсатган” ва жавоб ўқидан ҳалок бўлган.
Ўлимдан сўнг, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси криминалистлар вакилларини фаол равишда ҳибсга ола бошлади. Кўлбоевнинг 40 дан ортиқ фаол аъзолари ва раҳбарлари қўлга олинди. Улар орасида айрим тадбиркорлар ҳам бор эди.
Шунингдек, Кўлбоевнинг ноқонуний йўл билан қўлга киритган барча активлари хатланди, уларнинг умумий қиймати тахминан 1 миллиард долларни ташкил этди.
Салимбойдан Қирғизистон президенти ва Ташийвени ўлдиришда ёрдам сўралган
2024 йил президент Садир Жапаров собиқ депутат Эмил Жамғирчиев 2022 йилнинг декабрь ойида ноқонуний тарзда Ўзбекистонга ўтиб, Тошкентга келиб, Салим Абдувалиевдан ёрдам сўраганини айтди.
У Салимбой лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, ъикки дўстъни йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Тегишли факт бўйича терговни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Ўзбекистон махсус хизматлари билан биргаликда олиб борган. Натижа қандай бўлиши мени хавотирлантирмаганди, — деган Қирғизистон президенти.
Кактус.медиа нашрининг таъкидлашича, қирғизистонликлар мамлакат президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни “икки дўст” деб аташади.
Салим Абдувалиев ҳақида
Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси лавозимларида ишлаган.
У 2023 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида қўлга олинганди. Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Салим Абдувалиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Фото: Жаҳонгир Латипов / YouTube
Унга мувофиқ Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.
Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.