Синчков мухлислар “Титаник” фильмидаги яна бир хатони 28 йил ўтгачгина пайқаб қолишди
0
Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет иштирокидаги машҳур “Титаник” фильми 1997 йилда экранларга чиқди. Жеймс Кемероннинг круиз лайнерининг ҳалокати ҳақидаги драматик блокбастерида яна бир қўпол хатони кўриш мумкин. Ушбу саҳна картинанинг якуний қисмида, кема аллақачон ёрилган ва чўка бошлаган пайтда бўлади. Эҳтирослар ва ҳис-туйғуларнинг жўшқинлиги авж нуқтасига етган, Ди Каприо қаҳрамони эса қувурга кишанланган ҳолда қолиб кетган эди.
Бу эпизодда Роуз Жекни қутқариш учун келади. Йигит кенг оқ кўйлак ва “подтяжка”ли шимда. У қиздан болта билан аввал шкафга, кейин эса кишанларга уришни сўрайди. Тасвирчи камерани севишганларга, кейин яна Жекка қаратганда “подтяжка”лар қаергадир ғойиб бўлганини кўриш мумкин.
Жек кийимидаги “подтяжка”ни ўзи ечиб ололмаслиги аниқ — у ҳалиям кишанланган ҳолатда. Тахмин қилиш мумкинки, кадрлар турли вақтларда суратга олинган ва дубллардан бирида “подтяжка”лар йўқлигини пайқашмаган, монтаж пайтида эса айнан шу кадр якуний версияга киритилган. Шундай қилиб, 1998 йилда Америка киноакадемиясининг 11 та “Оскар” мукофотига сазовор бўлган афсонавий фильм тақдирига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиган яна бир хатога эга эпизод пайдо бўлди.
Кўпгина томошабинлар эски ва қадрдон фильмларни қайта кўришни яхши кўришади. Кўплаб саҳна ва диалогларни ёд билишади ҳам. Шу билан бирга, фильмни диққат билан томоша қилсангиз, бу эпизоддан ташқари жуда кўп қизиқарли деталларни пайқаш мумкин.