ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди

0
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Д.А. ҳозирда жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратиб олинган шахснинг топшириғига кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманига бориб, наркосавдогардан аввалдан 100 минг долларга сотиб олишга келишилган 20 килограмм 747 грамм опий моддаси учун 20 минг доллар берган.

Сўнгра у гиёҳвандлик воситасини ўзбек—тожик давлат чегарасига яқин бўлган жойга етказиб бериши кераклигини айтиб, Ўзбекистонга қайтган.

Орадан бир кун ўтиб, Д.А. ўзининг жиноий шериги бўлган Тожикистон фуқароси С.М. билан айланма йўллар орқали Панжикент туманига борган ва келишилган манзилга наркокурерлар етказиб берган опий гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида, қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов жараёнларида ушбу ноқонуний ишга Ургут туманида яшовчи Ж.Р. ҳам алоқадорлиги маълум бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқаролар Д.А. ва С.М. Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 16 йил 6 ой муддатга, фуқаро Ж.Р. эса 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.