ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фирманинг 297 млн. сўм кредит қарзи нақд ундирилди

0
Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.11.2024 йилдаги тижорат банки фойдасига «Е-Б9+»МЧЖнинг 297 млн. сўм кредит қарзи ундирувини гаров мулки ҳисобланган «HOWO T7H» русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлимига келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Мазкур ижро иши доирасида қарздор жамият раҳбарлари огоҳлантирилиб, давлат ижрочилари томонидан кўрилган кескин чоралар натижасида 297 млн. сўм қарздорлик нақд пулда ундирилиши таъминланди.

Ушбу пуллар тўлиқ банк кредит қарздорлигига йўналтирилиши таъминланди.