Chevrolet машҳур Camaro моделини қайтадан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
0
General Motors компанияси Chevrolet Camaro моделининг олтинчи авлод ишлаб чиқаришини якунламоқда, аммо бу машҳур модел тарихининг тугашини англатмайди.
Автомобил оламига ихтисослашган 32cars нашрига кўра, ушбу машҳур маслкар замонавий форматда қайта ишлаб чиқилади ва унинг асосий мақсади ёшлар аудиторияси учун ҳамёнбопликни таъминлаш бўлади. General Motors компанияси Chevrolet Corvette C8 моделининг муваффақиятидан илҳомланиб, Camaro моделини «ҳалқ маслкари»га айлантириш ғоясини ривожлантирмоқда.
Янги Camaro спортчан руҳ ва харизматик дизайнни сақлаб қолади, бироқ нархи кўпроқ жозибадор бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда тахминий маълумотларга кўра, янги моделнинг нархи Chevrolet Corvette C8 билан таққосланади, унинг дастлабки версияси 59 минг доллар атрофида бўлган.
Айни пайтда, янги Chevrolet Camaro’нинг техник жиҳозланиши ва хусусиятлари борасида ҳеч қандай маълумот ошкор қилинмаган. Шундай бўлса-да, ушбу янгилик машҳур моделнинг мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.