Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”
0
НАТО бош котиби Марк Рютте Европа иттифоқига аъзо давлатлар аҳолиси мудофаа харажатларини ЯИМнинг 10 фоизигача оширмаса, бир неча йил ичида рус тилини ўрганишга мажбур бўлишидан огоҳлантирди. У 13 январь куни Европарламентдаги нутқи вақтида тегишли баёнот билан чиқди.
“Агар мудофаани кучайтирмасак, тўрт-беш йилдан кейин биз рус тили курсларига қатнашга ёки Янги Зеландияга кетишга мажбур бўламиз”, деди Рютте.
Шу муносабат билан НАТО бош котиби Европа иттифоқини НАТОга аъзо давлатлар ширкатларининг умумий Европа ассоциациясига аъзо бўлмаган компанияларининг мудофаа саноатини ривожлантиришга сармоя киритишига тўсқинлик қилмасликка чақирди.
Рюттенинг сўзларига кўра, тактик чекловлар нафақат мудофаа харажатларини оширишга тўсиқ бўлибгина қолмай, балки ишлаб чиқаришни мураккаблаштиради ва инновацияларга тўсқинлик қилади.
Марк Рютте, шунингдек, альянснинг ҳарбий салоҳиятли мақсадлари мамлакатлардан мудофаа учун ЯИМнинг 3,7 фоизигача маблағ сарфлашини талаб қилиши мумкинлигини таъкидлади. Аммо бу кўрсаткични инновациялар ва қўшма харидлар орқали камайтириш мумкин, деди у.
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп НАТО давлатларининг ҳарбий харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан 5 фоизигача ошириш зарурлиги ҳақида ўз фикрини билдирган ва бу борада Вильнюсдаги саммитда келишиб олинган эди. Бироқ Reuters таъкидлашича, бу альянснинг 32 аъзосининг аксарияти учун деярли имконсиз даража.