Зоминда тирик илон еган эркак жаримага тортилди
0
Жиззах вилояти Зомин туманида тирик илон еган эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда эркакнинг тирик илонни еяётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан туман экология бўлими ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, эркакнинг шахси аниқланган.
Қайд этилишича, К.Ҳ. ўз ҳаракатлари билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси (“Ҳайвонот дунёсига мулкчилик”) ва 30-моддаси (“Ҳайвонот дунёси фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”) талабларини бузган. Ушбу қонуннинг 53-моддаси жавобгарликни, 51-моддаси эса зарар ўрнини қоплашни белгилайди.
Давлат инспекторлари эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми (“Ов ва балиқ овлаш қоидалари ёки ҳайвонот дунёсидаги бошқа турдаги фойдаланиш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий жавобгарликка тортган ҳолда, унга 20 БҲМ (7,5 миллион сўм) миқдорида жарима белгилашди. Табиатга етказилган зарар 1,125 миллион сўм деб баҳоланди.