ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин

0
Фото: Х
Хитой расмийлари TikTok АҚШда тақиқланган тақдирда иловани миллиардер Илон Маскка сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.

Бундай келишув Х’га (собиқ Twitter) реклама берувчиларни жалб қилиш имконини беради. TikTok улкан ҳажмдаги маълумотларни ишлаб чиқаргани сабабли сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича хAI стартапи учун фойдали бўлади. Платформадан АҚШда фойдаланувчилар сони 170 миллиондан ошади. Потенциал савдо Хитой учун ҳам “маълум жозибадорликка эга”.

Хитой расмийлари бундай сценарийни АҚШ Олий суди мамлакатда TikTok’ни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлаши мумкинлигидан сўнг бошлади. Пекин учун платформа бундан кейин ҳам ByteDance бош компаниясига тегишли бўлиб қолиши афзалроқ вариант бўлади.

Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган. Илон Маск ва ByteDance эҳтимолий битим шартларини муҳокама қилгани номаълум.

19 январь куни, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурациясидан атиги бир кун олдин, Хитойнинг ByteDance компанияси TikTok’ни сотиши керак бўлган охирги муддат бўлади. Агар бу амалга ошмаса, ижтимоий тармоқ АҚШ ҳудудида блокланади.

Тегишли қонун 2024 йил 24 апрелда АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланган. Америка расмийлари платформада фойдаланувчилар маълумотларини тўплаш миллий хавфсизликка таҳдид солаётганини айтган.

TikTok компанияси америкалик фойдаланувчилар маълумотларини тарқатганини рад этади ва қонун чиқарувчиларни спекуляция ва сўз эркинлигини бузишда айблайди. Хитой расмийлари TikTok’ни блоклаш эҳтимоли борлиги учун АҚШни бир неча бор танқид қилган.