ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон Россиядан 25 минг тонна балиқ овлаш квотасини олди

0
Ўзбекистон ва Россия жорий йил учун балиқ овлаш квоталарини келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон балиқчилик компанияларига Россия иқтисодий ҳудудидаги Чукотка, Берингов, Охотск, Япония денгизлари ҳамда Тинч океанида 5 минг тонна сельд ва 20 минг тонна минта овлашга рухсат берилди. Бу Ўзбекистон бозорига янги ва сифатли балиқ маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга ёрдам беради.

Келишув Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев ва Россия Федерал балиқчилик агентлиги раҳбари ўринбосари Андрей Яковлев томонидан имзоланди. Музокараларда балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи қўшма комиссия сессиясининг якуний баённомаси имзоланди. Ҳужжатда келгуси йиллардаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмлари белгиланди.