Hyundai Inster Cross: бензисиз ҳаракат қиладиган янги кроссовер савдода!
0
Hyundai компанияси Европанинг автомобиль бозорига мўлжалланган янги Inster Cross электр кроссоверини тақдим этди. Бу ихчам модель ўзининг ягона комплектациясида 35 700 доллар нарх билан сотувга чиқарилди.
Inster Cross аввалги Hyundai Inster моделининг модификацияланган талқини бўлиб, унда офф-роуд дизайн элементларига урғу берилган. Кроссовер қувватли бамперлар, ҳимоя қопламалари ва мат қора аксессуарлар билан жиҳозланган.
Автомобилнинг техник хусусиятлари қуйидагича:
Ички интерьер замонавий технологиялар билан бойитилган. Машинада иккита 10,25 дюймли дисплей, Apple CarPlay ва Android Auto қўллаб-қувватлови, шунингдек, симсиз қувватлаш функцияси мавжуд.
Техник имкониятлар
Автомобил 114 от кучига эга электр двигател билан жиҳозланган бўлиб, 49 кВт•соат сиғимли аккумуляторга эга. Бир қувват билан 360 км масофани босиб ўтади. Шу билан бирга, аккумуляторни қиздириш ва иссиқлик насоси функциялари ҳам мавжуд.

- 17 дюймли дисклар;
- LED оптика;
- томдаги рейлинглар;
- қиздириладиган ва электр бошқарувга эга ойналар.